Тадқиқот

Мамлакатимизда экспортбоп, қурғоқчиликка чидамли гуар ўсимлигини етиштириш тажриба қилинмоқда
Сўнгги йилларда сув танқислиги муаммоси мамлакатимиз аграр тармоғида ҳам сезилмоқда. Шу боис Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан экин майдонларида сув тежовчи технологияларни жорий қилиш, қурғоқчиликка чидамли янги навларни тажриба сифатида мамлакатимиз иқлим шароитида етиштириб кўриш борасида изчил ишлар амалга оширилмоқда. Бу борада вазирлик ҳузуридаги илмий-тадқиқот институти олимлари томонидан олиб борилаётган изланишлар эътирофга лойиқ.
Жумладан, Ўсимлик генетик ресурслари илмий тадқиқот институтининг Мойли ва толали экинлар илмий-тажриба стансияси дала майдонида гуар ўсимлиги тажриба сифатида етиштирилмоқда.
– Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг озиқ-овқат хавфсизлиги борасидаги топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида 2024-йилда республикамиз учун янги бўлган гуар ўсимлиги илк бор интродуксия қилиниб, тажриба-синов ишлари бошлаб юборилди, – дейди Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти директори ўринбосари Ҳамидулла Ҳасанов. – Ноёб хусусиятли гуар дуккакдошлар оиласига мансуб ва бир йиллик ўсимлик. Пишиб етилмаган дуккаклари сабзавот сифатида, пишган дони озиқ-овқат, кондитер саноатида кенг фойдаланилади. Шунингдек, пояси ва дони чорва, парранда учун тўйимли озуқа ҳисобланади. Тупроқ унумдорлигини оширишда эса сидерат экин сифатида қўлланилади.
Юқоридаги видео орқали ушбу ўсимлик ҳақида батафсил билиб олишингиз мумкин.
Бизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок | Ёутубе