Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Тадқиқот

Тадқиқот
Гуар ва жўхори устида ўтказилаётган тадқиқотлар янги босқичда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази ташаббуси билан мамлакатимизга интродукция қилинган гуар (Кямопсис тетрагонолоба) ва жўхори (Соргҳум) экинлари уруғларини маҳаллий иқлим ва тупроқ шароитида ўрганиш, шунингдек уларни самарали етиштиришга қаратилган агротехнологияларни ишлаб чиқиш мақсадида, 2025 йилда Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институтининг Мойли ва толали экинлар илмий-тажриба стансияси тажриба далаларида илмий тадқиқот ишлари бошланди. 2024 йилда ушбу экинлар биринчи марта тажриба тариқасида экилиб, уларнинг агробиологик хусусиятлари чуқур ўрганилди. Олиб борилган кузатув ва таҳлиллар натижасида интродукция қилинган навлар қурғоқчилик ва юқори ҳароратларга нисбатан юқори чидамлилиги билан ажралиб тургани аниқланди. Бу ҳолат, ушбу экинларни иқлим ўзгариши шароитида стратегик аҳамиятга эга бўлган маҳсулотлар қаторига киритиш имконини яратади. Жорий тадқиқотлар мазкур экинларнинг ривожланиш биологияси, ҳосилдорлиги, агротехникаси ҳамда маҳаллий иқлим шароитига мослашувчанлигини янада чуқурроқ ўрганишга қаратилган бўлиб, келгусида гуар ва жўхорини Ўзбекистонда тижорат мақсадларида кенг жорий этиш истиқболларини белгилаб беради. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.