Тадқиқот

Ёш олима қулупнайнинг серҳосил навини кашф қилмоқчи
Шалола Ҳасанова — ёш олима. У ҳозирда Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институтининг И босқич таянч докторанти.
Қулупнай — юртимизда энг кўп етиштириладиган ва бозорда талаби юқори бўлган резавор экинлардан бири. Бироқ сифатли ва ҳосилдор навлар етишмаслиги деҳқонлар учун катта муаммо бўлиб қолмоқда.
Шалола Ҳасанованинг тадқиқоти айнан шу муаммони бартараф этишга қаратилган.
У қулупнайнинг янги, тезпишар, стрессга чидамли, сифати юқори дурагайларини яратиш устида ишламоқда. Қулупнай дурагайларини уруғдан етиштириш мураккаб жараён бўлса-да, ёш олима молекуляр генетика ёндашувлари орқали бу йўлдаги тўсиқларни енгиб ўтмоқда.
Ҳозиргача оқ, зарғалдоқ ва қизил рангга эга янги дурагайлар олинди. Тадқиқотлар давом этмоқда.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе