Тадқиқот

Жанубда янги озуқа экинлари синовдан ўтмоқда
Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий маркази ташаббуси билан хориждан олиб келинган техник, озиқа ҳамда ем-хашак экинлари Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институтининг тажриба майдонларида парвариш қилинмоқда. Тадқиқотнинг асосий мақсади — хорижий навларни жанубий минтақанинг тупроқ-иқлим шароитига мослаштириш, чорвачилик учун унумдор ва фойдали турларини аниқлаб, амалиётга татбиқ этишдир.
Бу жараён минтақада чорвачилик учун озуқа базасини мустаҳкамлаш, сув ва иқлим ўзгаришларига чидамли экинларни жорий этиш ҳамда йил давомида сифатли озуқа билан таъминлаш имконини беради. Шунингдек, халқаро тажрибаларни миллий селексия ишлари билан уйғунлаштириш орқали ўзимизга хос барқарор агротехнологияларни яратишга хизмат қилади.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе