Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Табрик #Тадбир #Конституция

Табрик #Тадбир #Конституция
МЕҲНАТИНГИЗ ҚАДР ТОПАВЕРСИН 2022-йил 7-декабр куни Қишлоқ хўжалиги вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Тадбирни Қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов очиб, мамлакатимизда аграр соҳани трансформация қилиш ва қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантиришдаги сиёсий, ҳуқуқий, ташкилий ва иқтисодий ўзгаришлар, мамлакатимиз Қомусининг тараққиёт ва мамлакат келажагидаги ўрни ҳақида сўз юритди. “Барчангизни ўзим ва бутун жамоа номидан байрам билан табриклайман. Биламизки, кейинги йилларда юртимизда Конституция асосида катта ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Шу билан бирга жамиятимиз тараққий этишида, ҳаётимиз фаровон бўлишида сиз азиз ҳамкасбларнинг ҳам ҳиссангиз беқиёс. Ўйлайманки, сиз каби фидойи инсонлар қишлоқ хўжалиги ривожига муносиб ҳисса қўшади”, – деб таъкидлаб ўтди қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов. Шундан сўнг вазирлик марказий аппарати, тизим ташкилотлари ва ҳудудий бўлинмаларда соҳа ривожига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган раҳбар ва ходимлар "Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги" эсдалик нишони билан тақдирланди. WWW • ТЕЛЕГРАМ • ФАКЕБООК • ЁУТУБЕ • ИНСТАГРАМ

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.