ТАБРИК

Азиз юртдошлар, қишлоқ хўжалиги соҳасининг фидойи олимлари ва меҳнаткашлари!
Сизларни Рамазон ҳайити байрами муносабати билан самимий муборакбод этаман. Бу қутлуғ кунда барчангизга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт ва ишларингизда муваффақият тилайман.
Рамазон ойида қилинган барча эзгу ниятлар ва дуолар ижобат бўлсин. Юртимиз тинч, ризқ-насибамиз зиёда бўлсин!
Аллоҳ таоло қишлоқ хўжалиги соҳасининг фидойи инсонлари меҳнатини янада баракали қилсин, Ватанимизга равнақ ва тараққиёт ато эцин!
Рамазон ҳайити муборак бўлсин!
Шуҳрат Отажонов
Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе