Табрик

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази ва унинг тизимида фаолият юритувчи азиз опа-сингилларимиз, дилбар қизларимизни 8-март – Халқаро хотин-қизлар байрами билан чин қалбдан муборакбод этаман, чуқур ҳурмат ва эҳтиром билдираман.
Оила ва жамият файзи ва кўрки бўлган хотин-қизларни эъзозлаш, уларга ҳурмат, эҳтиром кўрсатиш халқимиз учун буюк қадрият бўлиб келган. Чунки аёллар ва оналаримиз билан ҳаётимиз мазмунли, хонадонларимиз ободдир.
Бугун аёл нафақат она, опа-сингил, фарзанд балки фаол ходим, устоздир. Сўнгги пайтларда Президентимиз ташаббуси билан аёлларга турли даражадаги раҳбарлик лавозимларининг ишониб топширилаётгани эса уларга давлат сиёсати даражасида эътибор, эҳтиром кўрсатилаётганидан далолат беради.
Азиз опа-сингиллар!
Оилангиз, фарзандларингиз, эл-юртимиз бахтига соғ-омон бўлиб, Ватанимизнинг юксак меҳри ва ардоғида бўлишингизни тилайман.
Шуҳрат Отажонов
Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори