Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Сув танқислиги шароитида қурғоқчиликка чидамли шоли навлари яратилмоқда

Сув танқислиги шароитида қурғоқчиликка чидамли шоли навлари яратилмоқда
Сув танқислиги бугун нафақат Ўзбекистон, балки бутун дунё учун долзарб муаммолардан бирига айланмоқда. Ана шундай шароитда асосан сувда етиштириладиган шоли экинини сув тежамкор технологиялар асосида парвариш қилиш бўйича маҳаллий олимлар томонидан муҳим илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда. Жумладан, Тошкент вилоятидаги Шоличилик илмий-тадқиқот институтининг Шоли генетикаси ва селексияси лабораторияси олимлари маҳаллий ва хорижий 50 дан ортиқ шоли навларини ўрганиб, қурғоқчиликка чидамли янги навларни яратиш устида изланишлар олиб бормоқда. Мазкур тадқиқотлар ҳақида Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги мухбири Санжар Тошпўлатов агентликнинг ЁуТубе саҳифаси учун махсус видеолавҳа тайёрлади. Кўрсатувни қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин: https://uza.uz/uz/posts/qurgoqchilikka-mos-sholi-navi-yaratilmoqda-video_888355 Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг. WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок |Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.