Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Сурхондарё_ИЦ

Сурхондарё_ИЦ
Сурхондарёда фенофаза барқарор ўтмоқда, кеч гулловчи навлар ҳосилни сақлаб қолишда устун “Айни дамда Республиканинг кўплаб ҳудудларида кечки совуқлардан мевали экинларнинг зарари кузатилаётган бир пайтда, Сурхондарё ИЦ мевали экинлар коллексия боғларида фенологик фазалар безарар, бир маромда кечмоқда”, — дея таъкидлайди стансия директори У. Туракулов. Бундай шароитда кеч гуллайдиган мевали экин навлари ҳосил элементларини сақлаб қолиш бўйича эрта гулловчи навларга нисбатан 70–80% гача яхшироқ самара бериши кузатилади. Қишлоқ хўжалиги экинлари орасида энг эрта гуллайдиган ва шу сабабли баҳорги аёзлардан энг кўп зарар кўрувчи мевали экинлардан бири — бодом. Сўнгги йилларда боғбонлар орасида кеч гулловчи бодом навларига қизиқиш кескин ортмоқда. Сурхондарё ИЦ олимлари бодом коллексия боғларида айнан шундай навлардан бири — “Первинис” навига алоҳида эътибор қаратди. Ушбу нав: кеч гуллаши билан ажралиб туради; Сурхондарёда бодомларнинг аксари гуллашни якунлаган бир пайтда, “Первинис” энди гуллашни бошламоқда; бундан ташқари, серҳосиллиги ва эртапишарлиги билан ҳам қимматли селексия материали ҳисобланади. Хулоса: иқлим рисклари кучайиб бораётган шароитда Генетик ресурсларни айнан Сурхондарёда "эх ситу" сақлаш қанчалик самара беришига яна бир мисолдир. Шунингдек, кеч гулловчи навлар — ҳосилни барқарор сақлаб қолиш ва боғдорчиликда хавфни камайтириш муҳимдир. Стансия, мевали экинларнинг шунақа навларнининг сифатли кўчатларини боғбонлар учун чекланмаган миқдорда етказиб беришга тайёр. БИЗНИ КУЗАТИШДА ДАВОМ ЭТИНГ! ЎГРИТИ ахборот хизмати Телеграм   Инстаграм Факебоок WЕБ

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.