Сурхондарё: экин майдонларида сув тежовчи технологияларни жорий этишнинг аҳамияти беқиёс

Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмоновнинг ҳудудларда аграр соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар изчиллигини таъминлаш, экин майдонларида кўрсатилаётган агротехник тадбирлар билан яқиндан танишиш мақсадида Сурхондарё вилоятига амалий ташриф буюргани ҳақида хабар берган эдик.
Вазир ташриф дастурига кўра Жарқўрғон туманидаги "Жарқўрғон тажриба" фермер хўжалигининг уруғлик пахта етиштирилаётган дала майдонида бўлиб, бу ерга экилган "Бухоро-10" элита навининг вегетатив ҳолати билан танишди.
Пахтачилик кенгаши аъзолари, вазирлик ҳузуридаги Пахта селексияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти мутахассислари ҳамда вилоят ва туман масъуллари ҳамроҳлигида вазир Иброҳим Абдураҳмонов ушбу дала майдонини кўздан кечирар экан уруғлик тайёрлаш дала майдонларида экиш услубини ҳам ўзгартириш кераклигини, хусусан, 76 схемада қўшқатор қилиб экиш ҳосилдорликни каррасига оширишини таъкидлаб ўтди.
Олимлар ва соҳа мутахассислари билан мулоқот давомида сув муаммоси долзарб аҳамият касб этаётган жанубий ҳудудларда плёнка остига экиш, томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилишнинг аҳамиятларига ҳам эътибор қаратилди.
Шу ернинг ўзида Иброҳим Абдураҳмонов Республика Пахтачилик кенгашининг вилоят бошқармаси ва туман бўлими раҳбарлари билан учрашув ў'тказиб, жанубий ҳудуднинг иқлими билан боғлиқ ҳолатларда ғўза навларига қандай ишлов бериш хусусида фикр алмашиш билан бирга, ўртага ташланган таклифларни қўллаб-қувватлаган ҳолда гуллаш фазасида кирган ғўза майдонларида агротехник тадбирлар ўз вақтида сифатли бажарилиши учун масъулларга кўрсатмалар берди.
Шунингдек вазир Иброҳим Абдураҳмонов ташриф дастуридаги кейинги манзил - шу тумандаги "Бекали Атхамбек" фермер хўжалиги дала майдонида экилган уруғлик ғўза майдонида амалга оширилаётган ишлар билан танишар экан ғўза ҳосилдорлигини оширишда айнан мана шу давр муҳим аҳамиятга эга экани ва бу пайтда бериладиган ишловнинг ўрни ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм