Статистик рақамлар виждон ҳисоботига уйғун бўлиши лозим

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг натижадорлиги билан яқиндан танишиш мақсадида амалий ташриф билан Сирдарё вилоятида бўлиб турибди.
Унда, вазирлик мутасадди раҳбарлари, вилоятнинг қишлоқ хўжалиги бошқармаси раҳбарлари, соҳага алоқадор раҳбарлар, вазирликнинг тизим ташкилотлари вилоят ҳудудий бошқарма бошлиқлари иштирок этди.
Сирдарё тумани ҳокимлиги биносида вилоятнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш бўйича 2023-йилда амалга оширилган ишлар ҳамда 2024-йилда йилга мўлжалланган истиқболли лойиҳаларни статистик тақдимоти билан бошланган йиғилишда вазир Иброҳим Абдураҳмонов энг аввало бу каби рақамлар ҳисоботни виждонан ёндашилган ҳолдаги акс эттирилган бўлиши лозимлиги қайд этди.
Бунда энг асосийси ҳар бир раҳбар бугун вилоят маҳсулот ишлаб чиқариш билан биргаликда хорижга нима экспорт қила олади, қандай янги инвестиция жалб қилиш мумкин, ҳар бир қарич ерда унумли фойдаланиляптими, ёшларга қандай шароитлар яратилмоқда, уларга қулай шароит яратиб бериляптими каби саволларга жавоб бера олиши ва ишга масъулият билан ёндашиши лозимлиги қайд этилди.
Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм