Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Соҳада эришилган ютуқлар ҳамда истиқболдаги режалар белгилаб олинди

Соҳада эришилган ютуқлар ҳамда истиқболдаги режалар белгилаб олинди
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтида "Сабзавот, полиз ва картошка экинлари селексияси, уруғчилиги, маҳсулот етиштиришда замонавий, ресурс-тежамкор ва интенсив технологияларни қўллашнинг илмий асослари ва истиқболлари" мавзусидаги республика илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди. Анжуманда Қозоғистон ва Жанубий Кореядан келган мутахассислар, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги масъул ходимлари, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда тизимдаги марказлар вакиллари, илмий-тадқиқот институтлари ва олий талим муассасаларининг профессор-олимлари, тадқиқотчи талабалар, агрокластерлар ва фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этди. Тадбирда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори Шуҳрат Отажонов сўзга чиқиб, сўнгги 3 йилда Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтининг Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий, Наманган, Жиззах, вилоятларида жами 5 та илмий-тажриба стансиялари ташкил этилиб, уларнинг умумий сони 10 тага, лабораториялар сони эса 14 тага етказилганини айтиб ўтди. ▶Анжуманда маълум қилинишича, институтда сабзавот, полиз экинлари ва картошканинг 230 дан ортиқ нав ва дурагайлари яратилган. Қишлоқ хўжалиги экинлари Давлат реестрига сабзавот, полиз ва картошка экинларининг 32 та экин тури бўйича 181 та нави киритилган. Шунингдек, Интеллектуал мулк агентлигида 14 та нав патентлаштирилган бўлиб, жами 195 та нав ишлаб чиқаришга жорий этилган. Тадбир иштирокчилари учун фойдали бўлган ушбу анжуманда соҳага хориж тажрибасини оммалаштиришнинг мақбул йўллари ҳамда келгусида амалга ошириладиган истиқболли лойиҳалар белгилаб олинди. Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.