Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Смарт Фарм технологиялари Ўзбекистонда кенг жорий этилмоқда

Смарт Фарм технологиялари Ўзбекистонда кенг жорий этилмоқда
Сўнгги йилларда Ўзбекистон аграр соҳасида кадрлар салоҳиятини ошириш, замонавий агротехнологияларни жорий этиш ҳамда инновацион ишлаб чиқаришни кенгайтириш бўйича изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. 2020–2030-йилларга мўлжалланган Қишлоқ хўжалиги стратегиясида ресурс тежовчи технологияларни ривожлантириш, илм-фанга асосланган инновацион фаолиятни кучайтириш устувор вазифа сифатида белгиланган. Шу мақсадда бир қатор давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда. Хусусан, Корея Республикаси билан умумий қиймати 21,4 миллион АҚШ доллари бўлган “Смарт Фарм саноат технологиялари инновацион маркази” лойиҳаси аграр соҳага рақамли ва ақлли технологияларни жадал татбиқ этишга хизмат қилмоқда. Бугун Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказида Корея Савдо-саноат ва энергетика вазирлиги, КОАМИ, КИАТ, КАМТИК ҳамда “Агро Солутион Кореа” компаниялари ҳамкорлигида лойиҳанинг навбатдаги ташаббуслари иш бошлаши олдидан тақдимот маросими бўлиб ўтди. Лойиҳа доирасида 2024–2025-йиллар давомида КОАМИ томонидан 1,8 миллион долларлик ақлли иссиқхона тизимлари ва ишлаб чиқариш линиялари, 1,9 миллион долларлик замонавий лаборатория ускуналари ўрнатилди. Шунингдек, 2024-йилда Тошкент ва Самарқанд вилоятларида, 2025-йилда эса Хоразм, Фарғона ва Бухоро вилоятларида замонавий ақлли иссиқхоналар қуриб фойдаланишга топширилди. Ушбу иссиқхоналар маҳаллий мутахассисларни тайёрлаш, илмий-тадқиқот ишларини ривожлантириш ва юқори самарали қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини йўлга қўйишга хизмат қилади. Тадбир якунида иштирокчилар лойиҳа доирасида қуриб битказилган янги лаборатория билан ҳам танишдилар. Мазкур лаборатория ўсимликлар физиологияси, тупроқ агрокимёси, уруғчилик ва иссиқхона технологияларини илмий асосда ривожлантиришга кенг имконият яратади. Ушбу лойиҳа Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш, инновацион технологияларни кенг татбиқ этиш ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлида муҳим аҳамият касб этади. Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг. WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.