Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb
Марказ

Селексиядан инновациягача: озарбайжонлик олимлар билан сабзавотчилик йўналишида ҳамкорлик қилинади

Селексиядан инновациягача: озарбайжонлик олимлар билан сабзавотчилик йўналишида ҳамкорлик қилинади

Хабарингиз бор, Қишлоқ хўжалигидаги билим ва инновациялар миллий маркази директори Шуҳрат Отажонов бошчилигидаги, тизимдаги бир неча илмий муассасалар раҳбарларидан иборат делегация шу кунларда Озарбайжон Республикасида хизмат сафарида бўлиб турибди.

Ташриф доирасида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги илмий-тадқиқот ташкилотлари ўртасида ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, тажриба алмашиш ва янги илмий лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. Сафарнинг муҳим натижаларидан бири сифатида Миллий марказ тизимидаги Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти ҳамда Озарбайжон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қошидаги Сабзавотчилик илмий-тадқиқот институти ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Мазкур ҳужжат олимлар ва мутахассислар иштирокида селексия ва уруғчилик ишларини ривожлантириш, ноанъанавий экинлар устида биргаликда тажриба ўтказиш, фитосанитария таҳлиллар олиб бориш, шунингдек, ресурс ва энергия тежамкор технологияларни жорий этиш каби йўналишларда ҳамкорликни назарда тутади. Ҳамкорлик доирасида ёш олимлар учун малака ошириш дастурлари, илмий тадбирлар ташкил этиш ва қўшма тадқиқот натижаларини халқаро журналларда чоп этиш режалаштирилган.

Музокаралар якунида амалий “йўл харитаси” ишлаб чиқилиб, илк қўшма тажриба ишларини жорий йилнинг иккинчи ярмида бошлашга келишиб олинди. Сафар давомида қайд этилган келишувлар қишлоқ хўжалигидаги илмий салоҳиятни янада юксалтиришга хизмат қилиши кутилмоқда.

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.