Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Сирдарёда пахта парвариши бўйича амалий семинар ўтказилди

Сирдарёда пахта парвариши бўйича амалий семинар ўтказилди
Айни вақтда ишчи ташриф билан Сирдарё вилоятида бўлиб турибман. Ташрифимизнинг дастлабки манзили Мирзаобод туманидаги "Арслон ибн Раҳмон" фермер хўжалигига қарашли 37 гектарлик пахта майдони бўлди. Мазкур далада пахта "Шинжон" агротехнологияси асосида очиқ усулда экилган. Далани кўздан кечириш жараёнида экиннинг ривожланиш ҳолати, агротехник тадбирларнинг сифати ва уларнинг ўз вақтида бажарилишини атрофлича таҳлил қилдик. Ҳар бир агротехник жараённинг аҳамиятига алоҳида тўхталиб, юқори ҳосилдорликка эришиш учун амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан амалий тавсиялар бердим. Ташриф давомида даланинг ўзида Мирзаобод тумани фермерлари иштирокида амалий семинар ташкил этилди. Унда бугунги кунда пахта парваришида энг долзарб вазифалар, вегетация даврида бажарилиши зарур бўлган агротехник тадбирлар ҳамда ҳосилдорликни оширишнинг замонавий усуллари батафсил тушунтирилди. Семинарда алоҳида таъкидланганидек, бугунги қишлоқ хўжалиги эскича қарашлар билан эмас, илм-фан ва инновацияларга таянган ёндашув билан ривожланади. Юқори натижага эришиш учун замонавий агротехнологияларни амалиётга кенг жорий этиш, ҳар бир қарорни илмий тавсиялар асосида қабул қилиш бугуннинг энг муҳим талабидир. Шунингдек, пахтани инновацион усулда етиштириш бўйича ишлаб чиқилган услубий қўлланма барча фермерларга тарқатилди. Унда экинни парваришлашнинг ҳар бир босқичи содда ва тушунарли тарзда изоҳланган. Бироқ назарий тавсиялар билангина чекланмай, даланинг ўзида амалий мисоллар орқали агротехник тадбирларни қандай ташкил этиш лозимлигини батафсил кўрсатиб бердим. Таъкидланганидек, ушбу семинар фақатгина унда иштирок этган фермерлар учун эмас, балки улар орқали ҳудуддаги барча пахтакорларга замонавий тажрибаларни етказиш, илғор ёндашувларни оммалаштириш ва инновацион агротехнологияларни кенг жорий этишга хизмат қилади.

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.