Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Сирдарёда ғўза ва жут майдонларида агротехник тадбирлар муҳокама қилинди

Сирдарёда ғўза ва жут майдонларида агротехник тадбирлар муҳокама қилинди
Аввал хабар берилганидек, мен ишчи ташриф билан Сирдарё вилоятида бўлиб турибман. Ташриф доирасида Сайхунобод туманидаги “Дахполитех” МЧЖнинг пахта майдонида бўлиб, ғўзаларнинг вегетатив ҳолати билан танишдим. Маълум қилинишича, жорий йилда Сайхунобод туманида жами 8 минг гектар майдонга ғўза экилган бўлиб, шундан 6 минг гектарига Шинжон агротехнологияси асосида уруғ экилган. “Дахполитех” МЧЖ га қарашли 4 минг гектар майдондаги ғўза ҳам тўлиқ мазкур технология асосида, томчилатиб суғориш тизими жорий этилган ҳолда парвариш қилинмоқда. Ғўзаларни кўздан кечириб, ҳозирги ривожланиш босқичида кечиктириб бўлмайдиган агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш муҳимлигини таъкидладим. Хусусан, ўсимликнинг вегетатив ўсишини меъёрлаш, парвариш ишларини илмий ёндашув асосида ташкил этиш бўйича масъулларга зарур тавсиялар берилди. Шундан сўнг ишчи гуруҳ билан ёндош ҳудудда жойлашган жут экилган далани ҳам кўздан кечирдик. Бугунги кунда Сирдарё вилоятида 200 гектар майдонда жут етиштирилмоқда. Шундан 50 гектари “Дахполитех” МЧЖ ҳиссасига тўғри келади. Мазкур хўжаликдаги 14 гектарлик контурда жут экинининг ҳолатини ҳам ўргандим. Таъкидланганидек, жут саноат учун муҳим хомашё ҳисобланади. Шу боис ушбу экинни етиштиришда агротехник талабларга қатъий риоя қилиш, парвариш ишларини ўз вақтида амалга ошириш ва ҳосилдорликни ошириш бўйича масъулларга тегишли кўрсатма ҳамда амалий тавсиялар берилди.

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.