Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Сирдарёда дрон технологияларини жорий этиш бўйича семинар ўтказилди

Сирдарёда дрон технологияларини жорий этиш бўйича семинар ўтказилди
Сирдарё вилояти Агрохизматлар марказида қишлоқ хўжалигида замонавий дрон технологияларини жорий этиш ва агрохизматлар самарадорлигини оширишга бағишланган ўқув-амалий семинар бўлиб ўтди. Тадбирда соҳа мутахассислари, фермер ва кластер вакиллари, шунингдек масъул ташкилотлар вакиллари иштирок этди. Семинар давомида иштирокчилар қишлоқ хўжалигида дрон технологияларининг афзалликлари, агротехник жараёнларни рақамлаштириш ва замонавий агрохизматлар тизимини кенгайтириш бўйича амалий тажрибалар билан танишдилар. Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 12-августдаги ПФ-130-сон Фармонига мувофиқ ташкил этилган “Дроне сервике” корхонаси қишлоқ хўжалигида дрон технологиялари асосидаги замонавий агрохизматларни кенг жорий этиб келмоқда. Корхона томонидан Хитойнинг “ДЖИ” компаниясидан 54 та замонавий дрон олиб келинган, хизмат кўрсатиш тизимини ривожлантириш мақсадида эса 30 та автомобил харид қилинган. ℹШунингдек, корхона таркибида “ДЖИ Академй”нинг Ўзбекистондаги филиали ташкил этилиб, қишлоқ хўжалигида дрон операторларини тайёрлаш йўлга қўйилган. Ҳозирги кунга қадар “Дроне сервике” томонидан Тошкент, Қашқадарё, Хоразм, Сирдарё вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида уруғ сепиш, бегона ўтлар, касаллик ва зараркунандаларга қарши ишлов бериш каби агротехник хизматлар кўрсатиб келинмоқда. Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.