Сирдарё вилоятида агрохизматлар марказлари раҳбарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди

Йиғилишни Республика Агрохизматлар маркази раҳбари Акмал Тўланов олиб борди. Тадбир давомида иштирокчилар илмий-тадқиқот институтлари томонидан ташкил этилган кўргазмали намойиш майдончалари билан таништирилди. Ушбу тажрибани бошқа ҳудудларда ҳам татбиқ этишга келишиб олинди.
Йиғилишда ҳудудлардаги агрохизматлар марказлари фаолиятида йўл қўйилган камчиликлар таҳлил қилиниб, уларни бартараф этиш чоралари белгилаб олинди. Шунингдек, 2025-йилда амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилиниб, 2026-йил учун янги иш режалари тузиш бўйича аниқ топшириқлар берилди.
Иштирокчилар томонидан жорий йилни муносиб якунлаш, келгуси йилга мўлжалланган режаларни пухта шакллантириш масалалари муҳокама қилинди.
Шу билан бирга, йиғилиш доирасида экинларга “Биочар”, “Бокаши” ва “Живамрит” каби биоўғитларни қўллаш, фермер хўжаликларини карбон кредит дастурларига жалб этиш, ҳамда ушбу йўналишларда семинар-тренинглар ўтказиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.
WЕБ|| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе