Сирдарё агрохизматлар маркази замонавий форматга ўтмоқда

Айни дақиқаларда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори Шуҳрат Отажонов бошчилигида Республика агрохизматлар маркази масъуллари ҳамда тизимдаги илмий-тадқиқот институтлари директорларидан иборат ишчи гуруҳ Сирдарё вилояти агрохизматлар марказида йиғилиш ўтказмоқда.
Ташрифдан кўзланган асосий мақсад — Сирдарё вилояти агрохизматлар марказини замонавий талабларга жавоб берадиган намунавий марказга айлантиришдир. Шуҳрат Отажонов марказни замонавий ускуналар билан жиҳозлаш, илғор технологияларни жорий этиш ва ҳудуддаги фермер хўжаликларига сифатли агрохизматлар кўрсатиш имкониятларини кенгайтириш зарурлигини таъкидлади.
Йиғилиш давомида илмий-тадқиқот институтлари раҳбарларига Сирдарё агрохизматлар маркази ҳудудида ўз йўналишларига мос намойиш майдончаларини ташкил этиш топшириғи берилди. Ушбу майдончалар орқали фермерларга янги ишланмалар, инновацион ёндашувлар ва юқори самарали агротехнологиялар амалий тарзда намойиш этилади.
Тадбир доирасида иштирокчилар марказ инфратузилмаси билан яқиндан танишди, мавжуд шароитларни баҳолаб, келгусида амалга оширилиши зарур бўлган вазифаларни белгилаб олди.
Мазкур ташаббус нафақат Сирдарё вилоятида, балки республика миқёсида ҳам аграр соҳани янги босқичга олиб чиқишда муҳим қадам бўлиши кутилмоқда.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе