Шу кунларда Миллий марказда тизимдаги илмий-тадқиқот институтлари ўтган йил якунлари юзасидан ҳисобот эшитувлари бўлиб ўтяпти.

Бугун куннинг иккинчи ярмида Ингичка толали пахтачилик илмий-тадқиқот институти жамоаси ўтган йилда эришилган натижалари юзасидан тақдимот қилмоқда.
Тақдимотни институт директори Олим Алимардонов амалга оширяпти.
2024-йилда институтда яратилган ингичка толали “Термиз-202” ва “СП-1607” ғўза навлари давлат реестрига киритилди ҳамда раёнлаштирилди. Ингичка ва ўрта толали ғўза навларининг тизмаларидан 3 та ғўза навига патент олишга ҳужжат топширилди. 1 та ингичка толали ғўза навига патент олинди.
Институтда яратилган ингичка ва ўрта толали ғўза навларини бир-бири билан чатиштириш орқали 1 та нол типга мансуб ўрта толали ғўза нави яратилгани ҳақида маълумот берилди.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе