Шу кунларда БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси вакиллари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги мутасадди вакиллари, қишлоқ…

хўжалиги техникаларини ишлаб чиқарувчилари билан ҳамроҳликда Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти раҳбарияти Туркия давлатида хизмат сафарида бўлиб турибди.
Сафардан асосий мақсад: Республикамиз қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи субъектларини Ўзбекистон шароитида иқлим ўзгаришлари, сув танқислиги, тупроқни ҳимояловчи механизациялашган технологияларни амалга ошириш ҳамда тупроқга минимал ишлов бериш технологияларини амалга ошириш масалаларини муҳокама қилмоқдалар.
Таъкидлаш лозимки, ушбу муҳокама натижалари Республикамиз аҳолисини озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилишига ишонамиз.