Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Шу кунларда бир гуруҳ ўзбекистонлик тупроқшунос олимлар Нидерландияда бўлиб турибди. Улар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Жаҳон банки ва Вагенинген академияси ўртасидаги халқаро ҳамкорлик…

Шу кунларда бир гуруҳ ўзбекистонлик тупроқшунос олимлар Нидерландияда бўлиб турибди. Улар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Жаҳон банки ва Вагенинген академияси ўртасидаги халқаро ҳамкорлик…
доирасида ташкил қилинган ерлар деградациясига қарши курашиш, яъни “Тупроқ лабораторияси билимлари” (“Wинтер Коурсе Соил Лаб Скиллс”) деб номланган қисқа муддатли малака ошириш курсларида иштирок этяпти. Делегация таркибида Миллий марказ бўлим бошлиғи Ўлмас Собитов ҳам иштирок этмоқда. –Ташриф давомида аграр соҳа ривожланган Нидерландия тажрибасини ўрганяпмиз. Мақсадимиз, орттираётган билимларимиз асосида Ўзбекистон шароитига мослаган ҳолда ечимлар таклиф этиш, илмий -тадқиқот ишларини юритиш бўлса, иккинчидан – Нидерландия қишлоқ хўжалиги соҳасидаги илм ютуқларини шунчаки олиб кетиш эмас, балки уни Ўзбекистоннинг тупроқ-иқлим шароитига, табиатига, ресурсларига мослаб, тўғри татбиқ қилишдир, – дея хабар жўнатган Ўлмас Собитов. Миллий марказ (АКИС) РАСМИЙ КАНАЛИ

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.