Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Шолини зараркунанда ва касалликлардан асраш учун янги технология ишлаб чиқилмоқда

Шолини зараркунанда ва касалликлардан асраш учун янги технология ишлаб чиқилмоқда
Шоли озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда муҳим экин турларидан бири саналади. Маълумотларга кўра дунёнинг 108 мамлакатида қарийб 155 млн га майдонда етиштирилади. Экиладиган майдони ва истеъмол қилиниши жиҳатидан эса буғдойдан кейин иккинчи ўринни эгаллайди. Мамлакатимизда ҳам шолининг ресурс тежамкор навларини яратиш, ўсимликни касаллик ва зараракунандалардан асраш борасида олимлар томонидан илмий изланишлар олиб борилмоқда. Миллий марказ тизимидаги Шоличилик илмий-тадқиқот институтининг Ўсимликларни ҳимоя қилиш ва фитопаталогия лабораторияси мудири, қишлоқ хўжалик фанлари фалсафа доктори Нодирбек Отамирзаевнинг “Шолидаги асосий зараркунанда, касаллик ҳамда бегона ўтларга замонавий қарши кураш агротехнологиясини ишлаб чиқиш” мавзусидаги бугунги маърузаси ҳам айни мавзуга бағишланди. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: -шолини униб чиқиш давридаги асосий зараркунандаларни фено календари ишлаб чиқилди; -илк бора дала шароитида шолипоядаги зараркунанда ва бегона ўтларга қарши биологик кураш тадбирлари, яъни шоли+балиқ етиштириш технологияси қўлланилди. ⌛Тадқиқот натижасида: -Зараркунанда ҳамда бегона ўтларга қўлланиладиган пестицидлар сарфини 50% га қисқартирилди; -балиқларни шоли майдонидаги табиий озиқа билан боқиш (эм 50% иқтисод қилинди); -тажриба майдонига азотли ўғитларни йиллик меъёрини 30% гача камайтиришга эришилди. -шолини зараркунандалардан биологик ҳимоя қилиш эвазига 13,4 сентнер ҳосилни сақлаб қолишга эришилди. -Шунингдек, шоли селексия кўчатзоридаги нав ва нав намуналарини касалликларга чидамлилигини баҳоланди ҳамда селексия жараёнига жалб этилди. Тез кунларда ушбу семинар-тренинг тафсилотларига оид видеолавҳани ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларимиз орқали томоша қилишингиз мумкин. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.