Республикада етиштирилаётган шоли майдонларида агротехник тадбирларнинг самарали бажарилиши бўйича тавсиялар бериш мақсадида ишчи гуруҳлар вилоятларда фаолият юритмоқда.
Шоличилик илмий-тадқиқот институти олимлари Масъуджон Саттаров ва Бахтиёр Қодиров Наманган вилоятида бўлиб, “Хоким ота” фермер хўжалигининг 6 гектар, “Мингбулоқ элита” фермер хўжалигининг 8 гектар, “Сармон ота набираси” фермер хўжалигининг 17 гектар ҳамда “Расулжон ўғли Баҳодир Ғофуров” фермер хўжалигининг 7 гектар майдонида институтда яратилган Искандар ва Лазурний навлари уруғлик шолиларининг ривожланиш ҳолати, бегона ўтлар ва бегона навлардан холи экани ўрганилди.
Фермерларга аниқланган масалалар юзасидан амалий тавсиялар берилди.

