Шоличиликда интенсив технологиялар амалиётда

Шоличилик илмий-тадқиқот институтида “Шоли етиштиришнинг интенсив технологияси” мавзусида кўргазмали дала семинари бўлиб ўтди.
Семинар давомида иштирокчилар замонавий шоли етиштириш технологиялари, кўчат тайёрлаш жараёнлари, қишлоқ хўжалиги техникалари кўргазмаси ҳамда шолини механизация асосида экиш усуллари билан танишди.
Шунингдек, дронлар ёрдамида азотли ўғитлар сепиш, бегона ўтларга қарши курашиш ва шоли уруғини экиш жараёнлари амалий намойиш этилди.
Телеграм
Инстаграм
Факебоок
Ёутубе