


Миллий марказда “Шоличиликда инновацион илмий ёндашув замон талаби” мавзусида тадбир бўлиб ўтмоқда. Тадбир Жанубий Кореянинг “КОПИА” маркази билан ҳамкорликда амалга оширилаётган қўшма лойиҳа доирасида ташкил этилган.
Йиғилишда лойиҳанинг 2025 - йил якуний ҳисоботи тингланмоқда. Унда икки томонлама илмий ҳамкорлик натижалари, янгича агротехнологиялар жорий этилиши ва шоли етиштириш самарадорлигини ошириш бўйича тавсиялар муҳокама қилинмоқда.
