Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Шоличиликда Фарғона тажрибаси шаклланмоқда

Шоличиликда Фарғона тажрибаси шаклланмоқда
Қишлоқ хўжалиги соҳасини илмий ёндашув асосида ривожлантириш мақсадида Шоличилик илмий-тадқиқот институти олимлари Фарғона вилояти Ёзёвон туманида шоличиликни кенгайтиришга қаратилган муҳим ишлар билан шуғулланмоқда. Жумладан, тупроқ-иқлим шароитига мос, юқори ҳосилли шоли навларини экологик синовдан ўтказиш, кўргазмали кўчатзорлар ташкил этиш ҳамда ресурстежамкор агротехнологияларни ишлаб чиқиш бўйича кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда. Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари Алибек Турсунов синовдан ўтаётган навларнинг вилоят иқлимига мослашув даражасини ўрганиб, “Баҳромбек” фермер хўжалигида амалга оширилаётган шоли экиш жараёнлари билан яқиндан танишди. У ўз таассуротлари ва тажрибалари билан ўртоқлашар экан, Фарғонада қумлоқ тупроқлар, сув танқислиги ва шўр шароитларга мос шоли навларини яратиш орқали “Фарғона тажрибаси”ни шакллантириш муҳимлигини таъкидлади ва вилоят раҳбарияти олимларни қўллаб-қувватлашини билдирди. Янгиликлардан хабардор бўлиб, агротехнологиядаги сўнгги ютуқларни биз билан кузатиб боринг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.