Шоличилик илмий тадқиқот институтида яратилган янги "Тарона" навининг афзалликлари

Ҳосилдорлиги- гектарига 9,5–9,8 тоннагача ҳосил олиш мумкин.
Агротехникаси
Уруғидан сепиб экилганда: бир гектарга сарфланадиган уруғ меъёри 6,0 млн.дона.
Бир гектарга сарфланадиган сув меъёри–23000–25000 м3
Кўчат усулида экилганда: (кассеталарга) экиш муддати 5 апрел -10 апрел, асосий далага экиш 5 май – 10 май. Бир гектарига 180-200 дона кассета, ҳар бир кассетага 272-280 гм шоли уруғи гектарига эса 49-56 кг сарфланади.
Бир гектарга сарфланадиган сув меъёри–18000–19000 м3.
Кўчатларни далага кўчат экадиган Жанубий Кореядан келтирилган махсус РФ- 455 машинаси ёрдамида экилганда 30-10 см қилиб ҳар бир уяга 3-4 тадан кўчат экилади.
Қўл кучи ёрдамида экилганда: шоли уруғи 10 апрел-15 апрелда 100 м2 майдонга ўртача 6-7 кг ҳисобида экилади. Кўчатларни қўлда экиш учун 1 гектар майдонга 7-8 киши ишчи кучи сарфланади.
АКИС УЗБЕКИСТАН