Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb
Марказ

Шоличилик илмий-тадқиқот институтида дала кўриги бўлиб ўтди

Шоличилик илмий-тадқиқот институтида дала кўриги бўлиб ўтди

Шоличилик илмий-тадқиқот институтида дала кўриги ташкил этилди. Тадбирда институт олимлари, тажриба хўжаликлари раҳбарлари ҳамда соҳага алоқадор мутахассислар иштирок этдилар.

Кўрик давомида институтда олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишлари, лабораториялар фаолияти, шунингдек, янги яратилган ва истиқболли бўлган шоли, соя ҳамда мош навлари, селексия йўналишидаги ёндашувлар ва илғор агротехнологиялар тақдим этилди.

Иштирокчиларга, қурғоқчилик, сув танқислиги ва бошқа стресс омилларига чидамли навларни яратиш, ҳосилдорликни оширишга хизмат қилувчи технологиялар ва инновацион ёндашувлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Институт директори Абдулло Мансуров дала кўригининг аҳамияти ҳақида тўхталар экан, шундай деди:

— Дала кўриги — бу илмий изланишларимиз натижаларини амалиётга яқинлаштириш, тажрибавий ишланмаларни бевосита далада намойиш этиш имкониятидир. Бугунги тадбирда тақдим этилган навлар ва агротехнологиялар институтимиз илмий жамоасининг кўп йиллик меҳнати самарасидир.
Ўйлайманки, бу каби учрашувлар орқали илм-фан ва ишлаб чиқариш ўртасидаги узвий боғлиқлик мустаҳкамланади ва шоликорлик соҳасининг ривожига муносиб ҳисса қўшамиз. Келгусида ҳам бу йўналишда изчил фаолиятни давом эттирамиз.

Тадбир иштирокчилари дала шароитида синовдан ўтказилаётган навлар билан яқиндан танишиб, уларнинг агробиологик хусусиятлари, маҳаллий иқлим ва тупроқ шароитига мослашув даражаси юзасидан тажриба алмашдилар.

Кўрик якунида билдирган фикр-мулоҳаза ва таклифлар институт илмий фаолиятини янада такомиллаштиришда муҳим асос бўлиши таъкидланди.

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.