Шоличилик илмий-тадқиқот институти вакиллари Филиппин давлатидаги Халқаро шоличилик илмий-тадқиқот институтида

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ғаллачилик ва дуккакли дон экинлари бўлими бошлиғи А.Мансуров бошчилигидаги делегация 28-30-ноябр кунлари Филиппин давлатидаги Халқаро шоличилик илмий-тадқиқот институтида хизмат сафарида бўлишди.
Халқаро шоличилик илмий-тадқиқот институти директори Ажай Коҳли ҳамда институт олимлар билан учрашув ва музокаралар бўлиб ўтди.
Учрашув давомида икки томон Глобал иқлим ўзгариши, ҳаво ҳароратининг йилдан-йилга исиб бориши, сув заҳираларининг камайиб боришини ҳисобга олган ҳолда шолининг янги навларини яратиш ва уларга мос замонавий етиштириш агротехналогияларини ишлаб чиқиш бўйича қўшма ҳамкорлик тадқиқотларни бажариш юзасидан муҳокамалар олиб борилди.
Шундан сўнг, кадрлар малакасини ошириш, янги замонавий селексия усулларини ўрганиш ва қатор масалалар юзасидан ўзаро англашув меморандуми имзоланди.
АКИС УЗБЕКИСТАН