шоли_пишди

#Андижон
Шоличилик илмий-тадқиқот институти ҳамда Жанубий Корея Республикасининг Ўзбекистондаги “КОПИА” маркази билан ҳамкорликда Бир йилда икки мартта шоли хосилини етиштириш бўйича тадқиқотлар олиб борилмоқда эди.
Айни кунларда республика дехқонлари шолини парваришлаётган бир пайтда, Андижон вилояти шароитида олиб борилаётган тадқиқотлар натижасида шоли пишиб етилди.
Бир гектар майдонда етиштирилган бир неча навли шоли апрел ойларида кўчат қилинган эди. Ҳозирги кунларда шоли ҳосилини йиғиштириб олишга тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.
Олимларимизнинг мана шундай изланишлари натижасида инсонларнинг озиқ овқатга бўлган эҳтиёжи камайиб ички бозорларимизда нарх навонинг барқарорлиги таъминланади.
АКИС УЗБЕКИСТАН