Семинар_тренинг

⏩Аграр соҳани ривожлантиришда Жанубий Корея билан ҳамкорлик
Бугун тараққиёт шиддат билан ривожланмоқда. Боиси илм-фан ютуғи бўлган илғор технологиялар ва инновациялар борган сари ҳаётимизни қамраб оляпти. Айниқса, ривожланган мамлакатларда барча соҳаларда юксак натижалар қайд этилмоқда. Жумладан қишлоқ хўжалигида ҳам. Мамлакатимиз аграр соҳасини ривожлантиришда ҳам хорижнинг илғор технологиялари ва тажрибаларини татбиқ этиш ўзининг ижобий натижасини бериши шубҳасиз.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 14-июлдаги “Корея Республикаси Ҳукуматининг грант маблағлари ҳисобига Ўзбекистон қишлоқ хўжалигига илғор технологияларни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-321-сон қарорида ҳам Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020–2030-йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган вазифалар ижросини самарали таъминлаш мева-сабзавотчиликда замонавий илғор технологияларни жорий қилиш борасида бир қатор вазифалар белгилаб берилган.
Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида бугун Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказида "Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва уларнинг кўчатларини етиштириш марказини ташкил этиш" лойиҳаси доирасида Корея озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги, ўрмон ва балиқчиликда таълимни ривожлантириш ва ахборот хизмати агентлиги (ЭПИС) томонидан Кореянинг нуфузли олимлари иштирокида ўқув-семинарлари бошланди. Семинарни Миллий марказ директори ўринбосари Баҳодир Эшчанов кириш сўзи билан очиб, соҳани ривожлантириш, илмий тадқиқотларда юқори натижаларга эришишда дунёнинг ривожланган давлатлари билан яқин ҳамкорлик қилиш муҳим аҳамият касб этиши ҳақида тўхталди.
Семинарда Миллий марказ тизимидаги илмий-тадқиқот институтларининг илмий ходимлари ва мутахассислар иштирок этмоқда. Семинар иштирокчиларига Кореянинг қишлоқ хўжалиги тажрибаси асосида экинларини вирус ва бактериялардан тўғри ҳимоя қилиш, агротехник тадбирларни сифатли ўтказиш ҳамда ақлли иссиқхоналарни бошқариш борасида маълумотлар берилмоқда.
Эслатиб ўтамиз. Ушбу семинарлар 31-июлга қадар давом этади.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе