Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Семинар_тренинг

Семинар_тренинг
Умидсиз мамлакатдан замонавий саноат мамлакатига Сарлавҳани бежиз шундай номламадик. Боиси дунё саҳнидаги ривожланган барча мамлакатлар таъбир жоиз бўлса тараққиёт пиллапояларидан бир-бир қадам босиб шоҳсупага кўтарилган. Бунда асос сифатида илмга таянилган, албатта. Жумладан, Жанубий Корея Республикаси ҳам. 1960 йилдан бошлаб, мамлакат аграр соҳасини илмий асосда ривожлантиришга қаратилган ҳаракат кейинчалик барча соҳаларни ҳаракатга келтирувчи кучга айланган. Бунда “қиймат революцияси”, “билим революцияси”, “сифат революцияси”, “оқ революцияси” ва “яшил революцияси” каби тамойиллар ўзига хос консиепсия вазифасини бажарган. Тизимли ислоҳотлар натижасида 1977 йилдан бошлаб мамлакат ўзининг гуруч маҳсулотига бўлган эҳтиёжини қондира олган. Ўтган вақт мобайнида эса мамлкат нафақат қишлоқ хўжалиги балки саноати ривожланган, иқтисоди юксалган давлатга айланди. Ушбу маълумотлар бугун Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказида кореялик олим Лее Донг Жин иштирокида “Корея қишлоқ хўжалиги тажрибаси асосида сабзавот-полиз экинларини етиштириш технологияси” мавзусида ўтказилган ўқув-семинарида таъкидланди. – Илм кўзланган натижага эришишдаги энг муҳим омил. Чунки биз бундан 50-60 йил олдин жуда оғир аҳволдаги умидсиз давлат эдик. Бугун эса замонавий саноат мамлакатига айландик. Мен бу фикрни ўз тақдимотимда ҳам баён қилганман. Биз бунга илм орқали эришдик. Илмий ёндошувлар асосида ўтган давр ичида импорт қилувчи давлатдан нафақат маҳсулот балки билимларни ҳам экспорт қилувчи давлатга айлана олдик. Ҳозир кўплаб давлатларга сифатли уруғлик материаллари, кўчатлар ва бошқа маҳсулотлар етказиб берамиз. Шоли етиштириш, ресусртежамкор навларни яратиш борасида ҳам етакчига айландик. Мана шундай семинарларда ҳамкор давлатларга ўз тажрибамизни бўлишиш ва яқиндан ҳамкорлик қилишдан манфаатдормиз. Чунки аграр соҳани ривожлантириш дунёда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилади. Башариятнинг кун тартибидаги энг асосий масалаларидан бири ҳам шу, – деди ўз тақдимотида кореялик олим Данкук университетидаги Халқаро қишлоқ хўжалиги кооперацияси тадқиқот институти директори, профессор Лее Донг Жин. Шунингдек, маърузачи ўз тақдимотида Ўзбекистон ва Жанубий Корея Республикаси олимларининг ҳамкорлиги келажакда ижобий натижа бериши, бунинг учун икки давлат ёш олимлари мунтазам тажриба алмашишлари зарурлигини таъкидлади. Семинар иштирокчилари Жанубий Корея Республикасининг аграр соҳаси ривожаланиши тарихи тўғрисида атрофлича маълумотга эга бўлдилар ва ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олди. Ушбу ўқув-семинари Корея Республикаси Ҳукуматининг грант маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон қишлоқ хўжалигига илғор технологияларни жорий этиш мақсадида Миллий марказ ҳудудида “Мева-сабзавотчиликда илғор технологиялар ўқув маркази”ни ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш доирасида ташкил этилди. Бизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок | Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.