Семинар-тренинг тушликдан сўнг ҳам давом этди.

Махсус экспертларимиз Иван Хорват ва Мурод Расуловлар АКИС доирасидаги маслаҳат хизматлари тарихи, ҳозирги ва келажакдаги роли, функсиялари, шунингдек, маслаҳат ишидаги усуллар ва турли ҳил амалиётлар, маслаҳат тўпламлари ҳамда индивидуал маслаҳат ишининг кейинги босқичлари ҳақида батафсил тўхталиб ўтдилар.
Махсус экспорт Иван Хорват семинарга ташриф буюрган мутахассисларга деҳқон ва фермер хўжаликлари билан қандай ишлаш кераклиги ҳақида индивидуал ёндашган ҳолда семинар қатнашчиларини 2 гуруҳга бўлган ҳолда, семинар-тренингни интерактив савол-жавоблар тарзида ноанъанавий шаклда давом эттирди.
Экспертларнинг берган тушунча ва тавсиялари ташриф буюрувчиларда катта таассурот қолдирди ва кейинги семинар-тренинглар олдидан турли хил фермер хўжаликларига ташриф буюришни келишиб олдилар.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
Wеб-сайт | Телеграм | Факебоок | Инстаграм | ЁуТубе