семинар #ИТИ #тажриба

Айни вақтда ЎзР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Академик М. Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтининг Самарқанд илмий-тажриба стансиясида мевали ва манзарали кўчатларни пайвандлаш ишлари бўйича кўргазмали ўқув-семинари бўлиб ўтмоқда.
Унда институтнинг Жиззах, Чархин, Қашқадарё, Сурхондарё, Бандихон, Бухоро, Навоий, Хоразм ва Қорақалпоғистон илмий-тажриба стансиялари ходимлари билан бирга Ҳиндистон давлатидан таклиф этилган мутахассислар ҳам иштирок этишмоқда.
Семинарда янги пайвандтаглар, оналик боғлардан ички ва ташқи бозор учун харидоргир, экспортбоп навларни танлаш ҳамда уларни кўпайтириш ва етиштириш агротехникасига доир масалалар кўриб чиқилмоқда.
Обуна бўлинг:
WWW /ТЕЛЕГРАМ /ФАКЕБООК
ЁУТУБЕ /ИНСТАГРАМ