Семинар

Глобал иқлим ўзгариши шароитида сабзавот, полиз ва картошкачиликни барқарор ривожлантириш муаммолари ва истиқболлари муҳокамалар марказида
Бугун Миллий марказ тизимидаги Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтида “Глобал иқлим ўзгариши шароитида сабзавот, полиз ва картошкачилик илмини ва маҳсулот ишлаб чиқаришни замонавий ёндошув асосида барқарор ривожлантиришнинг муаммолари ва истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди.
Анжуманни Миллий марказ директори ўринбосари Соҳибжон Исломов кириш сўзи билан очди.
Анжуман доирасида глобал иқлим ўзгариши шароитида сабзавот, полиз ва картошкачилик соҳаларида сўнгги йилларда эришилган ютуқлар, амалга оширилаётган илмий тадқиқотлар ва уларнинг натижалари, соҳадаги мавжуд муаммолар ҳамда уларга илмий ечимлар, шунингдек, истиқболдаги режалар ва тавсиялар муҳокама қилинди.
Янгиликлардан хабардор бўлиб, агротехнологиядаги сўнгги ютуқларни биз билан кузатиб боринг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе