Семинар

Қорақалпоғистон шароитига мос дон навлари тақдимоти бўлиб ўтди
Хабар берганимиздек, Миллий марказ тизимидаги Дон шоли илмий-ишлаб чиқариш бирлашмасида “Қорақалпоғистон Республикасида стресс омилларига бардошли, юқори ҳосил берувчи бошоқли дон экинларининг янги навларини яратиш ва бирламчи уруғчиликни ташкил этиш” мавзусида кўргазмали ўқув-амалий семинар бўлиб ўтди.
Семинарда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Ш. Тешаев, Жўқорғи Кенгашнинг аграр, сув хўжалиги, табиатни муҳофаза қилиш ва экология масалалари қўмитаси раиси А. Жуманазаров, туман ҳокими, илмий-тадқиқот институтлари раҳбарлари ҳамда соҳа мутахассислари иштирок этди.
Семинар иштирокчилари ИКАРДА халқаро ташкилоти, Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институти билан ҳамкорликда олиб борилаётган бошоқли дон экинларининг қургоқчиликка чидамли, тезпишар янги навлари бўйича амалга оширилаётган интродуксия ва синов ишлари ҳақида атрофлича маълумотларга эга бўлди.
Шунингдек, бирлашма директори Д. Утамбетов томонидан Қорақалпоғистон шароитига мос, юқори ҳосилдор бошоқли дон экинларининг янгидан яратилган навлари ҳамда бирламчи уруғчилик тизимида олиб борилаётган илмий тадқиқот ишлари ҳақида маълумот берилди. Тадбир давомида иштирокчиларнинг саволларига батафсил жавоблар қайтарилди.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе