семинар

Қарши тумани агромайдонида "Натҳ Био-Генес" Халқаро уруғчилик компаниясининг мутахассислари др.Венкатеш Кулкарни, Рошанлал Сутҳар иштирокида "Озуқа экинларининг янги турлари ва етиштириш агротехнологияси" мавзусида дала семинари ташкил этилди.
Тадбирда Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институтининг Озуқа экинлари илмий-тажриба стансияси илмий ходимлари,кластер ва фермер-деҳқонлар қатнашди.Аграр соҳадаги чорвачилик ривожида долзарб бўлган озуқа экинларини кўпайтириш, бу борасида қилинаётган амалий ишлар хусусида мутахассислар томонидан атрофлича малумотлар берилди. Ҳамкорлик асосида хориждан келтирилган озуқабоп янги экин турларини юртимиз иқлимига мослаштириш, унинг дастлабки уруғчилигини ташкил этиш борасида қилинган саъй-ҳаракатлар ўз натижасини бераётгани алоҳида таъкидлаб ўтилди, шунингдек институтнинг тажриба майдонида етиштирилаётган африка тариғи ва уни озуқа экини сифатида етиштириш агротехнологияси ҳақида фойдали тавсиялар берилди.