Семинар

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказии ҳузуридаги Бизнес мактабда БМТТД билан ҳамкорликда “Фермер аёллар томонидан агросмарт технологияларни ўзлаштириш билан боғлиқ тўсиқ ва имкониятлар ҳамда аёллар томонидан агросмарт технологияларни жорий этиш бўйича халқаро илғор тажрибалар” мавзусида семинар-тренинг ташкил қилинди.
Иштирокчиларга гендер тенглиги ва иқлим ўзгариши ўртасидаги боғлиқлик, яшил озиқ-овқат қиймат занжирларида аёлларнинг роли ҳамда агросмарт технологияларни қабул қилишда тўсиқлар ва афзалликлар ҳақида маълумотлар берилди.
Тадбир Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилаётган, БМТ Тараққиёт Дастури (БМТТД) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ҳамкорликдаги “Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат секторининг “яшил иқтисодиёт”га инклюзив тарзда ўтишни қўллаб қувватлаш ва иқлимга йўналтирилган қишлоқ хўжалиги билим ва инновасион тизимини ривожлантириш (ЭУ-АГРИН)” лойиҳаси доирасида ўтказилди.