Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Семинар

Семинар
#ҚДИТИ Қорақалпоғистон деҳқончилик илмий-тадқиқот институтининг Қишлоқ хўжалигини механизациялаш лабороторияси вакиллари "Қорақалпоғистон шароитида шўрга чидамли ғўза навларини парваришлашда комбинациялашган агрегатлар ёрдамида ерга экиш олдидан ишлов бериш агротехнологиялари" мавзусида видео-конференс алоқ шаклида тақдимот қилишди. Лабораторияда Қорақалпоғистоннинг экстремал тупроқ иқлим шароитида янги технологияни яратиш асосида тупроқни шудгорлаш даврида тупроққа асосий ишлов бериш билан тупроқни экишга тайёрлаш, уруғларни сифатли қаторлаб экадиган жумладан, чигит экиш учун сеялка-култиватор базасида комбинациялашган агрегат ишлаб чиқилди. Айни вақтда ушбу техниканинг ҳосилдорликни ошириш, ресурс ва энергия сарфини камайтирувчи тажрибавий нусхасини тайёрлаш, унинг агротехник кўрсаткичларини ҳамда иқтисодий самарадорлигини ўрганиш жараёнлари амалга оширилмоқда. ⌛Таклиф этилаётган услубдаги экспериментал агрегатнинг ишчи органларининг ҳар хил тупроқ шароитига мослаштирилган ва ҳар ҳил комплекти тавсия этилди. Оғир ва бошқа тупроқлар учун пахтачилик култиваторининг олдинги қисми сеялка-култиваторга ўзгартирилиб махсус ишчи органлар билан жиҳозланди. Уруғ экадиган органлар олдидан култиватор қисмига жойлаштирилади. Агрегатнинг орқа қисми ёппасига капиллярни бузиш ва бегона ўтларни йўқ қилишга мўлжалланган. Миллий марказ экспертлар гуруҳи ушбу илмий-тадқиқотни янада бойитиш ва такомиллаштириш бўйича ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдирди. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.