Семинар

КЎСАК ҚУРТИГА ЧИДАМЛИ ҒЎЗА НАВИ СИНОВДАН МУВАФФАҚИЯТЛИ ЎТДИ
Хабарингиз бор, жорий йилда республикада ғўза экиладиган умумий майдоннинг 10 фоизида четдан келтирилган ғўза навлари парвариш қилинди. “Натҳ Био-Генес КА” Ўзбекистон-Ҳиндистон қўшма корхонаси томонидан ҳам республикамизда 100 гектар майдонда касаллик ва зараркунандаларга чидамли ғўза навлари экилган. Хоразм вилоятининг Қўшкўпир туманидаги “Аҳмад Жума ўғли” фермер хўжалигининг 10 гектар ер майдонида гени ўзгартирилган ҳинд пахтасининг “НЕЧ-6” гибрид нави “Фусион ген Течнологй” экилган. Ушбу нав вегетация даврида ўзининг ижобий сифатларини намойиш этди.
Айни дақиқаларда мазкур фермер хўжалигида Ҳиндистон селексиясига мансуб кўсак қуртига чидамли нав хусусиятларини фермерларга таништириш мақсадида дала семинари бўлиб ўтяпти. Семинарда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори Шуҳрат Отажонов ва ҳиндистонлик мутахассислар фермерларга маълумотларни тақдим қилмоқдалар.
Шуҳрат Отажонов четдан келтирилган навлар келгусида уруғлик қарамлигини келтириб чиқармаслиги, аксинча ушбу навлардаги энг яхши хусусиятларини ўзимизнинг навларга кўчирилишини таъкидлади.
Фермерлар нав хусусиятлари юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олмоқдалар.
Бизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок | Ёутубе