Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Семинар

Семинар
"МУНИС" ЛОЙИҲАСИ ЭКСПЕРТЛАРИ БИЛАН СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказида Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Жаҳон Банки “Ўзбекистон миллий инновацион тизимини модернизация қилиш” (“МУНИС”) лойиҳаси экспертлари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда Миллий марказ тизимидаги илмий-тадқиқот муассасаларинг раҳбар ўринбосарлари ва лаборатория мудирлар иштирок этди. Семинарни директор Шуҳрат Отажонов очиб берди. "МУНИС" лойиҳаси илмий-тадқиқот институтларига кичик грантлар ажратган ҳолда илмий натижаларни тижоратлаштириш ва кенг тарғибот қилинишини қўллаб-қувватлайди ва илмий тадқиқотчилар малакасини оширишга хизмат қилади. Жаҳон банки экспертлари мазкур лойиҳада иштирок этиш шартлари, лойиҳа консепсияси ва ариза тўлдириш қоидалари билан иштирокчиларни яқиндан таништирди. Бизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок | Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.