Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Семинар

Семинар
Айни дақиқаларда Тошкент вилоятининг Бекобод туманидаги “Юсупов Обид Файз” фермер хўжалиги майдонида Хитой селексиясига мансуб ғўза навларининг натижалари ва пахта етиштиришда Хитой технологиясининг аҳамиятига бағишланган дала семинари бўлиб ўтяпти. Семинарни Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори Шуҳрат Отажонов кириш сўзи билан очиб, соҳада кўзланган натилаларга эришиш учун дунёдаги илғор технологияларни жорий этишни даврнинг ўзи тақозо этиши, шу боис юртимизда бу йил илк бор хориж навлари тажриба тариқасида экилгани ва Хитой навлари ҳамда технологияси ўзининг ижобий кўрсаткичларини намоён қилганини семинар иштирокчиларига билдирди. Ушбу фермер хўжалигининг 23 гектар ер майдонида Хитойнинг “Тиан Е Агро” компанияси билан ҳамкорликда “Хин ЛУ ЗА0-78” нави парвариш қилинган. Семинарда иштирок этаётган соҳа олимлари, мутахассислар ва фермерлар ўртасида мавзу юзасидан қизиқарли савол-жавоб ва мунозаралар бўлиб ўтяпти. Семинар иштирокчилари Хитойнинг ҳамкор компанияси “Тиан Е Агро” вакилларидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олмоқдалар. Бизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.