Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Семинар

Семинар
БИР МАҲАЛЛА - БИР МАҲСУЛОТ Бир маҳалла- бир маҳсулот бу Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган тизим асосида аҳолининг томорқа ва ижара ерларидан самарали фойдаланиш, даромадларини оширишга хизмат қилиши кўзда тутилган. Ушбу ташаббусни илгари суриш мақсадида Республика бўйлаб айни мавзуга бағишланган кўргазмали семинарлар бўлиб ўтмоқда. Шундай семинарлардан бири Наманган вилоятининг Норин тумани "Пастки Хўжа" маҳалласида бўлиб ўтди. Унда Академик М.Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти Наманган илмий-тажриба стансияси ходимлари, маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари ҳамда туман МФЙ раислари иштирок этди. Наманган илмий-тажриба стансияси олимлари томонидан ин-витро усулида етиштирилган кўчатлар ярмаркаси ҳам ташкил этилди. Шунингдек семинар қатнашчиларига қишлоқ хўжалиги агрегатлари, ўсимликларни ҳимоя қилиш ва етиштириш воситалари ҳақида батафсил маълумот ва тавсиялар берилди. Маҳалла ҳудудида эса "Яшил макон" умумиллий лойиҳаси доирасида дарахт кўчатлари экилди. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.