Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

СЕМИНАР

СЕМИНАР
"Докторантлар куни"да тақдимотлар ва таҳлиллар Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий марказида "Докторантлар куни" тадбири бўлиб ўтди. Тадбир ёш тадқиқотчилар учун ўз илмий ишлари натижаларини тақдим этиш ва уларни илмий жамоатчилик билан муҳокама қилиш имконини берди. Мазкур тадбир доирасида Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти таянч докторанти Файзуллаев Абдулла Зоҳиджон ўғли “Ўзбекистоннинг турли экологик ҳудудларида қурғоқчиликка чидамли буғдой навларини комплекс баҳолаш ва танлашнинг агробиологик ва физиологик асослари” мавзусидаги илмий ишининг иккинчи йил ҳисоботини тақдим этди. Ушбу тадқиқот Ўзбекистоннинг турли агроекологик шароитларига мос келувчи, юқори ҳосилдор ва қурғоқчиликка чидамли юмшоқ буғдой навларини аниқлашга қаратилган. Тадқиқот давомида буғдойнинг физиологик хусусиятлари, сув танқислиги шароитида ўсиш жараёни ва ҳосилдорликка таъсир этувчи омиллар ўрганилмоқда. Илмий ишнинг муваффақиятли якунланиши мамлакатимиз қишлоқ хўжалигининг барқарор ривожланишига хизмат қилади. Шунингдек, Миллий марказ тизимидаги академик Маҳмуд Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти таянч докторанти Юнусов Саддамбек Шавкатбек ўғли “Беҳи (Кйдониа облонга Милл.) мевасини сақлаш ва дастлабки ишлов бериш жараёнини оптимал ташкил этиш орқали қуритиш технологиясини такомиллаштириш” мавзусида тақдимот қилди. Ушбу илмий иш Фарғона водийси шароитида "Изобилная", "Отличница", "Самарқандская", "Крупноплодная" ва "Олма беҳи" навларини сақлаш, дастлабки қайта ишлаш ва қуритиш технологиясини такомиллаштириш масалаларига бағишланган. Тадқиқот беҳининг сақланувчанлик хусусиятларини яхшилаш, унинг озиқ-овқат сифатини сақлаш ҳамда ресурс тежамкор қуритиш технологияларини ишлаб чиқишга йўналтирилган бўлиб, бу нафақат мева саноатини ривожлантириш, балки экспорт ҳажмини оширишга ҳам хизмат қилади. Тақдимотлардан сўнг, тадқиқот давомида олинган натижалар юзасидан муҳокамалар бўлиб ўтди. Устоз олимлардан иборат экспертлар гуруҳи илмий ишларнинг долзарблигини эътироф этган ҳолда, тадқиқотчиларнинг олинган натижаларни тўлиқ ва етарли даражада ёритиб бера олмаганликларини қайд этдилар. Муҳокамалар жараёнида илмий ишнинг муваффақиятли якунланиши учун тадқиқот натижаларини чуқур таҳлил қилиш ва уларни аниқ илмий асослар билан мустаҳкамлаш бўйича тавсиялар берилди. Бу каби тадбирлар ёш олимларга ўз илмий изланишларини такомиллаштириш, халқаро илмий ҳамкорликни кенгайтириш ва қишлоқ хўжалиги соҳасида инновацион ёндашувларни ривожлантириш имконини беради. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.