СЕМИНАР

Қишлоқ хўжалигида ресурс тежовчи технологиялардан фойдаланиш - давр талаби
“Замин” халқаро жамоат фонди вакиллари, Академик М. Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти ҳамда Россиянинг “Терра Теч” АЖ (Роскосмос давлат корпорацияси), ВНИИГИМ им Федерал илмий маркази, “Лиматек” МЧЖ, Флйсееагро компаниялар гуруҳи, “Трансутилизатион” МЧЖ билан ҳамкорликда “Қишлоқ хўжалигида ресурс тежайдиган (сув, энергия ва тупроқ) технологияларни жорий этиш бўйича технологик ечим” мавзусидаги семинар ташкил этилди.
Семенарда - Академик М.Мирзаев номидаги Боғдорчилик, Узумчилик ва Виночилик илмий-тадқиқот институти ва унинг тизимидаги илмий-тажриба стансиялари (онлине форматда), “Ҳосилдор замин” замонавий кўчатчилик таълим мажмуаси тингловчилари, Қарши Давлат Университети профессор-ўқитувчилари ва талабалари, Қашқадарё вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси “Боғдорчилик бўлими”, Қишлоқ хўжалигида хизмат кўрсатиш агентлиги Қашқадарё вилоят бўлими ходимлари иштирок этдилар.
Семинарни Академик М.Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти директори ўринбосари Аҳмаджон Қосимов кириш сўзи билан очиб берди. Шунждан сўнг, семинарда меҳмон сифатида онлине форматда қатнашган россиялик профессор-олимлар томонидан “Космик тасвирлар маълумотларини таҳлил қилишни автоматлаштиришда замонавий ёндашувлар”, “Сув ресурсларини қишлоқ хўжалиги манфаати учун тақсимлашни оптималлаштиришнинг экологик-иқтисодий мезонлари”, “Сувли тупроқларда дон учун маккажўхори етиштиришнинг сувни тежайдиган технологияси”, “Гидросорбентлар ёрдамида суғориладиган картошка етиштиришда сувни тежаш технологияси”, “Сувни тежайдиган инновацион технологиялар асосида шоли етиштириш”, “Арид шароитда тарвуз етиштиришнинг ресурс тежовчи технологияси”, “Биопринттеч. АқуаОасис - сув омборининг экологик муозанатини босқичма-босқич тиклаш учун табиий энергия тежовчи технология”, “Ўсимликларни энтомофаглардан учувчисиз ҳаво тизимлари ёрдамида биологик ҳимоя қилиш”, “Органик чиқиндилардан биогаз, электр ва иссиқлик энергияси, шунингдек, ўғитлар ишлаб чиқариш учун фойдаланиш” мавзуларда маърузалар қилинди.
Семинар савол-жавоблар ва баҳс-мунозараларга бой тарзда, кўтаринки кайфиятда ўтди.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе