Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Семинар

Семинар
Илм ва тажриба уйғунлашса натижа кутилганидек бўлади Ҳабарингиз бор шу кунларда Фарғона вилоятининг барча туманларида ғаллачилик йўналишидаги кластер, фермер ва деҳқон хўжаликлари учун амалий ўқув-семинарлар ташкил этилмоқда. Мазкур тадбирлар Президентимизнинг тегишли қарори ижросини таъминлаш доирасида, ғаллачиликда ҳосилдорликни янада оширишга хизмат қилади. Ушбу тадбирларда Республика ишчи гуруҳи раҳбари, Миллий марказ бўлим бошлиғи Ўлмасбой Собитов, Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти лаборатория мудири Илҳом Эгамов, Фарғона вилоят агрохизматлар маркази раҳбари Равшанбек Қурбонов ва бир гуруҳ соҳа олимлари ҳамда мутахассислар иштирок этди. Улар томонидан иштирокчиларга илмий-назарий билимлар билан бирга, амалиётга оид муҳим кўрсатмалар бериб келиняпти. Бугун вилоятнинг Бағдод, Бувайда ва Учкўприк туманларида ҳам семинарлар давоми ташкил этилди. Дала семинарида ушбу туманлардаги бир қатор фермер хўжаликлари, кластерлар раҳбарлари ва агрономлари фаол иштирок этди. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.