Семинар

Инновация ва тажриба – фермерлар учун мустаҳкам таянч
Шу кунларда Фарғона вилоятининг барча туманларида ғаллачилик йўналишидаги фермер ва деҳқон хўжаликлари учун амалий ўқув-семинарлар ташкил этилди. Мазкур тадбирлар Президентимизнинг тегишли қарори ижросини таъминлаш доирасида, ғаллачиликда ҳосилдорликни 85 сентнердан оширишга қаратилган чора-тадбирлар сифатида ўтказилди.
Семинарларда бошоқли дон экинларидан юқори ҳосил етиштириш, инновацион агротехнологиялардан самарали фойдаланиш, шунингдек, бегона ўт, касаллик ва зараркунандаларга қарши замонавий кураш усуллари ҳамда сувдан унумли фойдаланиш, минерал ва органик ўғитлардан тўғри фойдаланиш масалалари бўйича амалий тавсиялар берилди.
Ушбу тадбирларда Республика ишчи гуруҳи раҳбари Ўлмасбой Собитов, Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти лаборатория мудири Илҳом Эгамов, Фарғона вилоят агрохизматлар маркази раҳбари Равшанбек Қурбонов ва бир гуруҳ соҳа олимлари ҳамда мутахассислар иштирок этди. Улар томонидан иштирокчиларга илмий-назарий билимлар билан бирга, амалиётга оид муҳим кўрсатмалар ҳам берилди.
Соҳада фаолият юритаётган олимлар ва мутахассислар иштирокидаги ушбу семинарлар туманлардаги далаларда ўтказилиб, тажриба алмашинуви ва ўзаро мулоқот учун самарали майдон вазифасини бажарди.
Хусусан, Ўзбекистон туманида ташкил этилган дала семинарида ушбу туман билан бир қаторда Бешариқ туманидаги фермер хўжаликлари, кластерлар раҳбарлари ва агрономлари ҳам фаол иштирок этди. Ушбу тадбирларда иштирокчилар инновацион ёндашувларни бевосита амалда кузатиш имконига эга бўлдилар.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе