Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Сеед Потато Смарт Фарм Интерншип” амалий-ўқув дастури муваффақиятли якунланди

Сеед Потато Смарт Фарм Интерншип” амалий-ўқув дастури муваффақиятли якунланди
Қишлоқ хўжалиги соҳаси кадрларини малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти, Самарқанд Агроинновациялар ва тадқиқотлар институти ҳамда Корея Республикасининг Халқаро боғдорчилик институти ҳамкорлигида ташкил этилган 3 ойлик “Сеед Потато Смарт Фарм Интерншип” амалий-ўқув дастури муваффақиятли якунланди. Дастур давомида тингловчилар замонавий уруғлик картошка етиштириш технологиялари, тўқималар култураси (тиссуе културе) ҳамда гидропоника асосидаги иссиқхона технологиялари бўйича назарий билим ва амалий кўникмаларга эга бўлдилар. Шунингдек, кореялик мутахассислар томонидан иштирокчиларга К-Смарт Фарм тизимидан самарали фойдаланиш бўйича амалий машғулотлар ўтказилди. Дастур давомида иштирокчилар ақлли қишлоқ хўжалиги технологияларини амалиётга жорий этиш бўйича муҳим тажриба орттирдилар. Дастур якунида фаол ва намунали иштирокчилар тақдирланди ҳамда муваффақиятли якунлаган 8 нафар тингловчига сертификатлар топширилди. Мазкур дастур халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ёш мутахассислар салоҳиятини ошириш ҳамда замонавий агроинновацион технологияларни ривожлантиришда муҳим амалий аҳамият касб этади. Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.