Саримсоқнинг маҳаллий навлари

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтути олимлари томонидан яратилган саримсоқнинг маҳаллий навлари ҳақида маълумот тақдим этишни бошлаймиз.
“ЮЖНО-ФИОЛЕТОВИЙ”
Кечпишар нав, ўсув даври 110-120 кун. Барги оч яшил, ингичка, узунлиги- 30-40 см, эни 2,0-2,5 см. Пиёзбоши ясси юмалоқсимон, кўйлак қобиғи 2-3 та, пушти рангли, пиёзбош бўлакчалари сарғиш. Вазни 23-25 г, дегустасион баҳоси аччиқ. Ҳосилдорлиги гектарига 10-12 тонна атрофида.
https://t.me/AKIS_milliy_markaz
“ЧИДАМЛИ”
Кечпишар нав, ўсув даври 225-230 кун. Пиёзбош вазни 65 гр, пиёзчалар вазни 4,7 гр, пиёзчалар сони 13 дона. Ҳосилдорлиги гектарига 23 тонна атрофида.
https://t.me/AKIS_milliy_markaz